Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фаластин Исроилга қарата 3 та ракета учирди

Фаластин Исроилга қарата 3 та ракета учирди

Фото:«Reuters»

«Фаластинликлар Ғазо секторидан туриб Исроил томонга учта ракета учирди», — дея хабар бермоқда «Gazeta.ru».

Ҳозир ушбу ҳужум оқибатида жабрланганлар ва етказилган моддий зарар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

«Ғазо секторидан Исроил томонга 3 та ракета учирилганлиги қайд этилди. Снарядлардан бири Ғазо чегарасида қулаб тушган», — дейилган Фаластин армияси берган баёнотда.

Қайд этилишича, ракета зарбаси анклавнинг шимолида жойлашган аҳоли пунктларидаги огоҳлантирувчи системаларни ишга туширган.

Аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторининг жанубий ҳудудларини ўққа тутгани маълум қилинган эди. Исроил армияси эса зарбалар фаластинликларнинг Исроил билан чегарада ёнувчи жисмлар ўрнатилган ҳаво шарларини учирганига жавобан берилганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг