Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермернинг даласида 5 миллион фунтлик хазина топиб олинди — Британия

Фермернинг даласида 5 миллион фунтлик хазина топиб олинди — Британия

Фото: «Dailу Mail»

Буюк Британиянинг Сомерсет графлигида яшовчи хазина қидирувчи эр-хотин, эҳтимол, мамлакат тарихидаги энг катта хазинани топиб олишди. Хазина минг йилдан ортиқ ҳозир фермерга қарашли ер остида ётгани ҳақида «Dailу Mail» ёзмоқда.

Ўша бахтли инсонлар — Адам Стейплс ва Лиза Грейс. Хазина етти ой илгари топилган ва Лондон музейларидан бирида экспертиза қилинаётган эди, тафсилотлар аниқлангач, оммага маълум қилинди.

Экспертлар нималарни аниқлашди? Мана шу топилган жами 2571 дона кумуш танга қирол Гарольд II Годвинсон давридан қолган экан. Гарольд II 1066 йили атиги тўққиз ой тахтда ўтирган. Кейин эса Вильгельм бошчилигидаги норманнлар истилоси бошланган...

Ҳар бир кумуш танга 1 мингдан 5 минг фунт стерлинггача баҳоланди. Агарда топилмани музей сақлаш учун олмоқчи бўлса, унда хазинани топганлар ва ер эгасига мукофот пулини тўлайди. Акс ҳолда хазина топувчиларнинг ўзлари тангаларни кимошди савдосига қўйишга ҳақли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг