Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Физика йўналишида кимлар Нобель мукофотини олиши аниқ бўлди

Физика йўналишида кимлар Нобель мукофотини олиши аниқ бўлди

Фото: dw.com

Швеция академияси твиттердаги саҳифаси орқали физика йўналишида бу йил кимлар Нобель мукофотини олишини маълум қилди.

Артур Ашкин, Жерар Муру ҳамда Донна Стрикланд лазер физикаси соҳасидаги ихтиролари учун олий мукофотга лойиқ деб топилишди.

Посмотреть изображение в Твиттере
The Nobel Prize @NobelPrize
 

BREAKING NEWS⁰The Royal Swedish Academy of Sciences has decided to award the in Physics 2018 “for groundbreaking inventions in the field of laser physics” with one half to Arthur Ashkin and the other half jointly to Gérard Mourou and Donna Strickland.

Артур Ашкин — америкалик ихтирочи олим, оптик тузоқлар яратиш соҳасида биринчилардан бўлган. 1978 йили оптик пинцетни ихтиро қилган. Экспериментал физиканинг кўп соҳаларига меҳнати сингган. 47 та патент соҳиби.

Жерар Муру — француз ва америка физиги. 1985 йили Донна Стрикланд билан биргаликда ўта кучли лазер импульслари олишнинг янги техникасини кашф қилган.

Донна Стрикланд Рочестер университети битирувчиси, оптика йўналишида докторлик даражасини қўлга киритган. Жерар Муру унинг илмий раҳбари саналади.

3 октябрь куни кимё, 5 октябрь куни тинчлик, 8 октябрь куни  иқтисодиёт йўналишидаги 2018 йилги Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинади.

Аввалроқ тиббиёт ва физиология йўналишида Нобель мукофоти соҳиблари аниқланганини маълум қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг