Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Форсаж» бўйича мультсериал суратга олинади

«Форсаж» бўйича мультсериал суратга олинади

Фото:«Universal»

«Netflix» компанияси «DreamWorks Animation Television» билан ҳамкорликда «Форсаж» бўйича анимацион сериал суратга олиш ниятида. Компаниялар ўртасида ҳамкорлик шартномаси айни дамда имзолаб бўлинган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Кутилаётган мультсериал бош қаҳрамони Доминик Тореттонинг амакиваччаси бўлиб, у ҳам ўз қариндошининг йўлидан боради. Қаҳрамон ҳукумат томонидан пойгалар уюштирувчи жиноий гуруҳнинг ичига киритилади ва уларга қарши курашади.

Ижодкорлар асосий урғуни ўсмирлар аудиториясига бермоқда. Ҳозирча сериалнинг қачон тақдим этилиши номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг