Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция ўз ҳудудида муҳожирлар марказларини очмайди

Франция ўз ҳудудида муҳожирлар марказларини очмайди

Фото:«AP»

«Франция ўз ҳудуди муҳожирлар марказларини очмайди», – деган президент Эммануэль Макрон кеча Европа кенгаши йиғилишида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Франция муҳожирлар мамлакати эмас. Кўпчилик бизни шунга ундаяпти, лекин мен рад этдим. Чунки биз ҳадеб иш услуби ва принципларимизни ўзгартираверишга мажбур эмасмиз», – деган Франция етакчиси муҳожирлар тўғрисидаги саволга жавоб бера туриб.

Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Европа масалалари бўйича вазир Натали Луазо бу саволга жавоб беришни истамаган эди.

Брюсселда шу йил 28 — 29-июнь кунлари Европа кенгаши йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда миграцияга оид 4 та ҳужжат кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг