Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция конституциявий кенгаши пенсия ислоҳотини маъқуллади

Франция конституциявий кенгаши пенсия ислоҳотини маъқуллади

Франция конституциявий кенгаши мамлакатда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаришни маъқуллади, дея хабар бермоқда BFMTV орган қарорига асосланиб.

Хабар қилинишича, кенгаш қонун лойиҳасининг бошқа қатор моддаларини рад этган. Гап 55 ёшдан ошган фуқароларни ишга олишдан бош тортган корхоналар учун жарима солишни назарда тутувчи банд ҳақида бормоқда.

Кенгаш пенсия ёшини оширишни тақиқлаш бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги сўровларни рад этган.

Aввал хабар қилинганидек, Франция Конституциявий кенгаши ушбу қонун лойиҳасини тўлиқ маъқуллаши мумкин. Бундай ҳолда, Франция президенти Эммануел Макрон икки ҳафта ичида қонунни расман эълон қилиб, имзолаши керак.

Аввалроқ Франция Сенати ҳам пенсия ислоҳотларини маъқуллаганди. 

Эслатиб ўтамиз, пенсия ислоҳоти натижасида мамлакатда бир неча ойдан бери намойишлар тинмаяпти. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг