Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция президентлик бошқарувига ўтадими?

Франция президентлик бошқарувига ўтадими?

Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд боз вазирлик тизимидан президентлик тизимига ўтиш зарурлигини қайд этди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Олланд Франция республикасининг 60 йиллигига бағишланган маросимда сўзга чиқиб, мамлакатда бош вазир лавозимини тугатиш фикрини билдирган.

«Давлат ва ҳукумат тепасида бир киши бўлиши керак. Бош вазирлик тизимидан воз кечиш зарур. Чунки бу тизим эскириб бўлди, бугун иш бермай қўйди», – деган Франсуа Олланд.

Собиқ президент Франция парламенти Американинг Конгрессига ўхшаш иш олиб бориши зарур, деган фикрда.

Унинг айтишича, у ўз президентлик даврида бу ҳақда ўйлаган, аммо бу масалани кўтара олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг