Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда кимёвий завод портлади, мактаблар ёпилди

Францияда кимёвий завод портлади, мактаблар ёпилди

Фото:«Yahoo Finance»

26 сентябрь куни Франциянинг Нормандия провинциясида кимёвий завод ёниб кетган. Ҳукумат атрофдаги 11 шаҳарда мактабларни ёпиб, аҳолидан уйда қолишни талаб қилмоқда, дея ёзади «ABC News».

Жароҳат олганлар йўқ. Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер RTL радиосида «тутун хавфли эканлигига бизни ишонтира оладиган бирон бир сабаб ва далил йўқ» деб айтди.

Ёнғинни ўчириш учун 200 га яқин ўт ўчирувчи жалб этилди.

Сеине-Маритиме регионининг маъмурияти пайшанба куни Руендаги Лубризол заводида ёнғин сигналлари эшитилганидан кейин одамларни ушбу ҳудудда зарур бўлмаган саёҳатларни амалга оширмасликка чақирди. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳудудда мактаблар ва болалар боғчалари ёпилгани билдирган.

Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг