Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда сохта полициячилар ниқоб таққан хитойликларга жарима солган

Францияда сохта полициячилар ниқоб таққан хитойликларга жарима солган

Фото: «REUTERS»

«РИА Новости»нинг ёзишича, Францияда сохта полициячилар жамоат жойларида ниқоб таққани учун хитойлик талабаларни 171 доллар қийматида жаримага тортди, деб хабар берган Хитойнинг Париждаги элчихонаси.

«Яқинда чет эллик талабалар ижтимоий тармоқлар орқали жамоат жойларида ниқоб тақиб, юзни яшириш тақиқланиши тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун «полициячилар» уларга 150 евро (тахминан 171 доллар) жарима солганини маълум қилди. Текширувдан сўнг француз полицияси ва қонун вакиллари одамлар ўзларини полициячи қилиб кўрсатганини, тиббий мақсадда ниқоб тақиш ноқонуний эмаслигини маълум қилди», — дейилади элчихона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг