Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фрилансерлар учун энг яхши шаҳарлар аниқланди

Фрилансерлар учун энг яхши шаҳарлар аниқланди

Фото: «Flickr»

«Рақамли кўчманчилар» учун энг яхши ишларни таклиф этаётган жаҳоннинг 10 шаҳри аниқланди. Фрилансерлар учун энг яхши ишларни таклиф этувчи шаҳарлар рўйхатини Тайваннинг Гаосюн шаҳри бошқармоқда, дея хабар берди «Lonely Planet».

Гаосюнда бир ой яшаш 956 долларга тушади: шаҳар марказидаги унча қиммат бўлмаган меҳмонхонада яшаш ва уч маҳал овқат ҳам шунинг ичида.

Украинанинг Львов шаҳри бу рўйхатда иккинчи. Бир ойлик харажат — 539 доллар: Катманду шаҳри бу рейтинда учинчи ўринда: Непал пойтахтида бир ой яшашга 651 доллар кетади.

Етакчи ўнликка, шунингдек, Вьетнам пойтахти Ханой (859 доллар), Шри-Ланка пойтахти Коломбо, Чианграй (Таиланд), Далат (Вьетнам), Қирғизистон пойтахти Бишкек ҳамда Керетаро (Мексика) шаҳарлари киритилди.

Рўйхатни тузишда интернетнинг тезлиги, иқлим, хавфсизлик, тураржой ижара ҳақи ва маҳаллий халқнинг хорижликларга дўстона муносабати каби омиллар ҳисобга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг