Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«G7» саммити: навбат кимга?

«G7» саммити: навбат кимга?

Фото:«Korrespondent.net»

Яқиндагина Канаданинг Квебек шаҳрида «G7» (катта еттилик) саммити ўз ниҳоясига етди. Галдаги саммит Франциянинг Биарриц шаҳрида, ёзнинг охиригача ўтказилишини Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Франция келгуси йили «G7» президентлигини қабул қилиб олади. Биз ҳозир бир неча мавзуларда иш олиб бораяпмиз. Келгуси йил бошида биз ўзимизнинг нималарга қодир эканимизни кўрсатамиз», — деган Макрон.

Бу ҳақда Макрон катта еттилик саммитида айтиб ўтган.

«Саммит гўзал шаҳар Биаррицда ўтказилади. Шаҳар мэри бизни кутиб олишга рози», — деган Франция президенти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг