Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гаити ҳукумати БМТдан мамлакатга қўшин юборишни сўради

Гаити ҳукумати БМТдан мамлакатга қўшин юборишни сўради

Фото: РЕУТЕРС / Эстаилове Ст-Вал

Гаити ҳукумати БМТдан президент Жовенел Моип ўлдирилганидан кейин мамлакат хавфсизлигини, хусусан, асосий инфратузилмани таъминлашга ёрдам бериш учун қўшин юборишни сўради.

Мамлакат ҳукумати худди шундай сўровни АҚШга ҳам юбориб, инфратузилма, портлар, аэропортлар ва энергия тизимларини ҳимоя қилиш учун 500 кишидан иборат чекланган контингентни юборишни сўраган эди.

БМТ Гаити ҳокимиятидан олган хатни ўрганишмоқда. Ҳарбийларни юбориш тўғрисидаги қарор Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, Гаити президенти чоршанба куни кечқурун ўзининг қароргоҳида ўлдирилган эди.

Пайшанба куни мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қотилликка алоқадор 28 гумонланувчини аниқладилар, улардан 26 нафари Колумбия фуқаролари, яна икки нафари АҚШ фуқароларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг