Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия ички ишлар вазири: «Меркел билан ортиқ ишлаб бўлмайди»

Германия ички ишлар вазири: «Меркел билан ортиқ ишлаб бўлмайди»

Фото: taz.de

Германия ички ишлар вазири, «Христиан-социалистлар уюшмаси» раиси Ҳорст Зееҳофер партиядошлари билан ўтказилган йиғилишда ортиқ Германия канцлери Ангела Меркел билан ҳамкорлик қилиб бўлмаслигини айтган. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар қилмоқда.

«Мен ортиқ бу аёл билан ишлай олмайман», – дея вазир икки марта такрорлаган.

Сўнгги пайтларда Бундестагдаги иккала партия – ХСС (Христиан-социалистлар уюшмаси) ва ХДС (Христиан-демократлар уюшмаси) ўртасидаги низо кучайиб бораяпти. Бу иккала партия ҳукумат каолициясини ташкил қилади.

Иккала партиянинг қочоқлар сиёсати тўғрисидаги қарашлари бир-бирига зид.

Зееҳофер мамлакатга қочоқларни киритмаслик тарафдори. Меркел эса унга қарши.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил сентябрь ойида Бундестагга ўтказилган сайловдан сўнг ҳукуматни шакллантириш имкони бўлмаган эди.

Шундан сўнг ХДС, ХСС ва СДПГ партиялари Меркел тўртинчи марта Германия канцлери бўлиб сайланганидан сўнг каолицион ҳукуматни ташкил этишга келишиб олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг