Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда 25 мингдан зиёд киши «исломлаштириш» ва ирқчилиликка қарши намойишга чиқди

Германияда 25 мингдан зиёд киши «исломлаштириш» ва ирқчилиликка қарши намойишга чиқди

Фото:«AFP»

Германия пойтахти Берлинда уюштирилган акция намойишида 25 минг нафардан зиёд киши қатнашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Яна бир «Германия учун альтернатив» (АГ) партияси ташкил қилган намойишда эса 5 мингдан зиёд киши қатнашган. «Германия келажаги учун!» шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда намойишчилар миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш ҳамда мамлакатда «исломлаштириш»ни тўхтатишни талаб қилишди.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида яна 20 мингдан зиёд киши «АГ» партиясига қарши ирқчиликка барҳам бериш бўйича намойишларда қатнашди. Ушбу намойишлар Германия пойтахтининг бир неча шаҳарларида ўтказилди.

Минглаб кишилар Рейстаг биноси олдида уюштирилган асосий намойишларда иштирок этди.

Ўтган ҳафта «АГ» партияси аъзолари Конституция судига Ангела Меркел устидан шикоят киритганди. Партия ҳукумат миграция сиёсатини ишлаб чиқишда хатога йўл қўйган, дея ҳисоблайди. Шу боис «АГ» партияси Меркелнинг 2015 йил сентябрь ойида қабул қилинган Австрияга чегерани очиш тўғрисидаги қарорини тўғрилашни талаб қилмоқда.

Миграция сиёсати 2017 йилги сайловолди кампанияларининг ҳамда Германия Федератив Республикасининг янги ҳукуматини шакллантиришдаги асосий мавзулардан бирига айланган эди. «АГ» партияси етакчилари Меркелнинг «очиқ эшиклар сиёсати»ни текширишда чигалликлар борлигини, шу боис уни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг