Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиянинг Axeн шаҳрида янги масжид очилди

Германиянинг Axeн шаҳрида янги масжид очилди

Фото: «Aa.com.tr»

«Ислом Шимолий Рейн-Вестфалиянинг, 1,5 миллион нафар мусулмонлар эса жамиятимизнинг бир бўлагидир. Биз биргамиз ва тинч жамиятимизни нафрат бузишига йўл қўймаймиз».

Ахендаги янги масжиднинг очилиш маросимида Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери бош вазири Армин Лашит ана шу сўзларни тилга олди.

Масжид қурилгунига қадар 40 йил давомида яқин-атрофдаги мусулмонлар автомобилларга ёнилғи қуйиладиган эски станциядан фойдаланиб келишган, дея хабар беради «Rp-online.de». Энди Ахендаги Ditib турк-ислом жамиятининг ўз масжиди бор. Янги масжидни қуриш етти йил давом этди.  

Инжил ва Қуръон ўқилганидан сўнг Юнуc Эмpe масжидини Axeн евангелия черкови суперинтенданти, Ditib жамияти имоми, Ахен oбep-буpгoмиcтpи Mapceл Филипп ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери бош вазири Армин Лашит очиб беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг