Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Голландиялик астронавт тасодифан космосдан  қутқарув хизматига қўнғироқ қилди

Голландиялик астронавт тасодифан космосдан  қутқарув хизматига қўнғироқ қилди

Фото: «Новости»

Голландиялик астронавт Андре Кейперс космосда бўлган вақти содир бўлган ҳодисани сўзлаб берди.

Айтишича, у бир куни Хюстондаги Жонсон космик маркази билан боғланишга уриниб, вазнсизлик сабаб 9011 рақамининг ўрнига 911 рақамига қўнғироқ қилган.

Эртаси куни унинг электрон почтасига АҚШ қутқарув хизматига нима сабабдан қўнғироқ қилгани ҳақидаги сўров келиб тушган. Маълум бўлишича, қутқарувчилар гуруҳи Ер ва станцияни боғловчи қурилма жойлашган хонани текшириш учун етиб келишган.

«Улар менинг ёнимга кўтарилишмаганидан бироз хафа бўлдим», - деб ҳазиллашади Кейперс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг