Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Греция президенти юрагидан операция бўлди

Греция президенти юрагидан операция бўлди

Фото:«Greek Reporter»

Греция президенти Прокопис Павлопулос кардиологик текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Грация президенти матбуот хизмати маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Президент ҳар йили Онассис кардиохирургия марказида тиббий текширувдан ўтади.

«Текширув жараёнида президентнинг юрагига стент қўйишга қарор қилинди. Операция муваффақиятли ўтди», – дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълумотида.

Президент  23 майдан  одатдагидек ўз вазифасини бажараяпти.

Стент ўрнатиш юракнинг торайган томирларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг