Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грецияда намойиш: янги қоидалар эски ўқитувчиларга ёқмади

Грецияда намойиш: янги қоидалар эски ўқитувчиларга ёқмади

Фото: «Haqqin.az»

Давлат мактабларига ишга олишга татбиқ этилган янги тартиб юзлаб грек ўқитувчиларининг норозилигини уйғотди — улар пойтахт Афина кўчаларига намойишга чиқишди. Бу ҳақда «Focus» хабар берди.

Гап шундаки, грек ҳукуматининг сўл қаноти уч йил давомида 15 минг нафар ўқитувчини ишга жойлашга ваъда берганди. Сўлчилар янги ўқитувчиларга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишди.

Худди ана шу жиҳат «бир йиллик шартнома»га тиркаб қўйилган эски ўқитувчиларга ёқмади. «Адолатсизлик», дейишди касаба уюшмасидагилар. Ва ана шу нотенгликни «тўғрилаш» учун эски ўқитувчиларни иш ташлашга чорлашди.

Парламентга киришга уринган намойишчи-ўқитувчиларни бошқа бир касб эгалари — полициячилар қалқонлар ва дубинкалар билан қарши олди. Намойишчиларга қарши куч ишлатилган, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилган.

Ким «аччиқ сабоқ» олишини воқеалар ривожи кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг