Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грециядаги ёнғинларда 90 дан зиёд киши ҳалок бўлди

Грециядаги ёнғинларда 90 дан зиёд киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Греция пойтахти Афина шаҳри яқинидаги ўрмонларда давом этаётган ёнғинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 90 нафардан ошиб кетди, дея хабар беради «Sabah.com».

Греция Ўт ўчирувчилар ташкилоти матбуот котиби Ставрула Маллирининг айтишича, олти кундан бери ўчириш имкони бўлмаётган табиий офат туфайли 25 киши бедарак йўқолган. Уларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Ёнғиндан жабр кўрган 4 кишининг ҳалок бўлиши сабабли қурбон бўлганлар сони 91 кишига етган. Жон берган 59 кишининг шахси аниқланди. Ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари давом этяпти.

Ёнғин туфайли 180 дан зиёд киши яраланган, мингдан ортиқ уй жиддий зарар кўрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг