Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузияда машинистлар иш ташлаши туфайли метро ишламаяпти

Грузияда машинистлар иш ташлаши туфайли метро ишламаяпти

Фото:«РИА Новости»

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида машинистлар иш ҳақи оширилишини талаб қилиб иш ташлаши натижасида метрополитен ишламаяпти. Бу ҳақда Грузия Биринчи каналига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

«Метро ёпилгани туфайли бекатларга киришда йўловчиларга автобусдан фойдаланиш илтимоси ёзилган плакатлар ўрнатилди», — дея хабар берилмоқда. Шунингдек, машинистлар очлик ҳам эълон қилишмоқчи.

Мазкур воқеа туфайли душанба куни автобусларда юриш текин қилиб қўйилган.

Машинистлар маошни соатига 7 ларидан 10 ларига кўтаришни талаб қилмоқда. Метрополитенда жами 240 нафар  машинист ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг