Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузияда тўйдан кейин 100 киши заҳарланди

Грузияда тўйдан кейин 100 киши заҳарланди

Фото: «Reuters»

Грузиянинг Батуми шаҳрида тўй базмидан кейин 100 киши овқатдан заҳарланишда гумон қилиниб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Хабар беришларича, тўйга жами 400 киши таклиф этилган. Аммо тадбир ўтган ресторан маъмурияти заҳарланишга алоқадорлигини инкор этмоқда.

Ажариядаги соғлиқни сақлаш бўлими маълумотларига кўра, оммавий заҳарланиш сабаби бир неча кундан сўнг, экспертиза ўтказилгандан кейин маълум бўлади.

Мазкур воқеада жабрланганлардан бирининг айтишича, ресторанда ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан анча аввал дастурхон тузаш бошланган, бундан ташқари овқат ва ичимликларни сақлаш борасида ҳам эътибор сустлиги қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг