Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳалокатли тошқин: Туркия шимоли-шарқида тўрт киши вафот этди

Ҳалокатли тошқин: Туркия шимоли-шарқида тўрт киши вафот этди

Фото: Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркия шимоли-шарқида кучли сув тошқини натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, 12 киши бедарак кетди. Кучли ёмғирлар туфайли Гиресун вилоятида сел келган, дея хабар берди «МИР 24».

Ҳалок бўлганлар орасида жандармерия ходими ҳам бор, унинг яна беш нафар ҳамкасби эса бедарак кетди. Уларнинг остидаги кўприк қулаб тушган. Ҳудуддаги барча йўллар ёпиб қўйилган. Шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланишнинг умуман иложи йўқ, сув уларни қутурган дарёга айлантириб юборган. Одамлар вертолёт ёрдамида эвакуация қилинган. Туркия ички ишлар вазири воқеа жойига етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг