Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳавоси энг ифлосланган давлатлар: бу ерда инсонлар умри ўртача тўрт йилга қисқармоқда

Ҳавоси энг ифлосланган давлатлар: бу ерда инсонлар умри ўртача тўрт йилга қисқармоқда

Непал ва Ҳиндистон ҳавоси энг ифлосланган давлатлар деб топилди. Бу ҳақда Чикаго энергетика сиёсати институти ўтказган тадқиқотга асосланиб, РИА «Новости» маълум қилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши, мазкур ҳудудларда яшовчи маҳаллий аҳолининг умрини ўртача тўрт йилга қисқартирмоқда. Ҳиндистоннинг Бихар, Уттар-Прадеш штатларида айниқса мазкур кўрсаткич юқори.

Дунёда 5,5 миллиард киши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нормаларидан юқори даражада ифлосланган ҳудудларда яшамоқда ва бу борада Осиё қитъаси яққол етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг