Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳинд стюардессаси олтин контрабандаси билан қўлга тушди

Ҳинд стюардессаси олтин контрабандаси билан қўлга тушди

Фото: «The Statesman»

Ҳинд авиакомпаниясининг стюардессаси олтин контрабандасида гумонланиб қўл олинди. Бу ҳақда «The Indian Express» маълумот улашди.

Делидаги Индира Ганди халқаро аэропортида Лондондан учиб келган рейс стюардессаси ҳибсга олинди.

Авиакомпания ходимасидан сумкасини рентген сканеридан ўтказишни сўрашганида аёл уни ён томонга улоқтирган ва бу унга тегишли эмаслигини айтган.


Мавзуга оид: Сохта полициячилар аэропортдан 750 кило олтин ўмаришди


Сумка ичидан божхона хизмати ходимлари умумий оғирлиги 500 грамм келадиган оқ олтиндан ишланган иккита билагузукни топишади.

Кейинчалик кузатув камераларидаги ёзувлар сумка стюардессага тегишли эканини тасдиқлади. Шунга кўра полиция текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг