Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Хитой билан ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда

Ҳиндистон Хитой билан ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда

Фото:«Foreign Brief»

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Хитой–Ҳиндистон чегарасида тинчликни мустаҳкамлаш ҳамда икки давлатнинг ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга келишиб олишди. Бу ҳақда «РИА Новости» Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари асосида хабар берди.

«Икки давлат етакчилари Ҳиндистон–Хитой чегарасида тинчликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни кучайтириш, шунингдек, икки томонлама алоқаларни ўзаро тушуниш асосида юксалтириш мақсадида ҳарбийлар учун стратегик кўрсатмалар беришга келишиб олишди», — дея мазкур нашр Ҳиндистон ташқи ишлар вазири котиби Виджа Кешава Гокхаланинг иқтибосини келтиради.

Ҳиндистон бош вазири ва ХХР раҳбари терроризмнинг ҳар қандай хавфига қарши биргаликда курашиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

Нашр манбасининг маълумотларига кўра, Ҳиндистон ва Хитой Афғонистонда қўшма иқтисодий лойиҳани амалга оширишни ҳам режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг