Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 15 киши девор остида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 15 киши девор остида ҳалок бўлди

Фото: «News.ru»

Ҳиндистонда кучли тропик жала туфайли бино девори одамларнинг устига қулаб тушди. Натижада камида 15 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда, деб ёзади «Regnum».

«NDTV» телеканали журналистларининг маълум қилишича, нохуш ҳодиса 2 декабрь куни эрталаб Тамилнад штати Коимбатур шаҳрида юз берган. Сув оқими деворни қулатиб юборган. Айни вақтда қутқарувчилар девор остидан тирик қолганларни излашда давом этмоқда.

Хабарга кўра, штатнинг қирғоқ бўйи ҳудудларида мана бир неча кундирки жала қуймоқда. Бунгача табиий офат оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмгани хабар берилганди. Яқин вақтларда Тамилнад штатининг барча соҳил бўйи туманларида жала қуйиши кутилмоқда. Ҳукумат тегишли хизматлар ёғингарчиликка тайёр эканлигини, ваҳимага асос йўқлигини маълум қилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг