Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда чақмоқ уришидан бир кунда юздан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Ҳиндистонда чақмоқ уришидан бир кунда юздан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Фото: «1230espn.com»

Ҳиндистонда бир кунда 107 нафар одам чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, яъни 26 июнь куни «Times of India» газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, табиий офат Бихар штатида 83, Уттар-Прадеш штатида 24 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Таъкидланишича, чақмоқ далада ишлаётган одамларни урган. Улар метеорологларнинг огоҳлантириши ва уйда қолиш ҳақидаги тавсияларига эътибор беришмаган.

Ҳиндистонда табиий офатларга қарши кураш департаменти ходими Сандип Кумарнинг сўзларига кўра, яқинларидан жудо бўлган оилаларга 5,3 минг доллар миқдорида компенсация тўланади.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди фуқароларнинг вафоти муносабати билан ўз таъзиясини билдирган.

Ҳиндистон ва Жанубий Осиё минтақасида ҳар йили май ва июнь ойларида чақмоқ уриши натижасида жуда кўп ўлим қайд этилади, деб ёзади «CNN». Жиноятларни рўйхатга олиш миллий бюроси маълумотларига кўра, Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида 2017 йилда 2885 киши, 2018 йилда эса 2357 киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг