Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда жазирама иссиқ 29 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда жазирама иссиқ 29 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: «Reuters»

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Биҳар штатида, бир ойдан ошдики, жазирама иссиқ кузатилмоқда, оқибатда шу пайтгача 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Times of India» газетаси хабар берди.

Нашр ёзишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти — 25 нафари Аврангобод округидан, қолганлари Навада ва Гайя округлари фуқаролари. Қолаверса, яна 30 киши иссиқ уриши оқибатида касалхоналарга ётқизилган.

Биҳарда бир неча ҳафтадан бери бу мавсумга хос бўлмаган иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда — кундузлари ҳаво ҳарорати 40 даражадан пасаймаяпти. Нью-Делида эса 10 июнь куни симоб устуни 50 даражадан ҳам юқорилаб кетиб, пойтахт шаҳар тарихидаги рекорд ўрнатилди.

Ҳиндистонда бу йил муссонларнинг кечикиши ана шундай жазирамага сабаб бўлмоқда. Синоптиклар хабарига кўра, 30 кундан ошдики, мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудлари ўта иссиқ ҳаво исканжасида қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг