Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда кучли шамол 30 кишини ҳаётдан олиб кетди

Ҳиндистонда кучли шамол 30 кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото:«Flickr»

Кеча Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кузатилган кучли шамол оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «IANS» агентлиги маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Рай-Бели ва Амети шаҳарларида табиий офатдан 11 киши ҳалок бўлган, 16 киши жабрланган. Уттар-Прадеш штати марказига яқин шаҳарлар – Султанпурда 5 киши, Ситапур ва Бахрайч шаҳарларида эса 4 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари 10 киши, шу жумладан, 5 нафар аёл, 2 нафар бола Уттар-Прадеш штати шарқида яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.

Аввалроқ июнь ойида Уттар-Прадеш штатида қум бўрони туфайли 15 киши ҳалок бўлгани, 10 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг