Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда Нипах вирусидан зарарланганлар сони 14га етди

Ҳиндистонда Нипах вирусидан зарарланганлар сони 14га етди

Фото:«AP»

Ҳиндистоннинг жанубидаги Керала штатида ўта хавфли бўлган Нипах вирусидан зарарланганлар сони 14 га етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, вафот этган 14 кишидан 11 нафари Кожикодадан, қолган уч нафари Малаппурамадан бўлган. Бу икки шаҳар бир-биридан 50км узоқликда жойлашган. Айни дамда яна 26 киши шифокор назорати остида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Нипах илк бор 1998 йилда Кампунг Сунгай Нипах (Малайзия)да авж олган касаллик чоғида аниқланган. Ўша пайтда бу инфекциянинг тарқатувчилари чўчқалар бўлган. Аммо кейинги учраган касалликларда тарқатувчилар бўлмаган. 2004 йилда ушбу вирус билан оммавий касалланиш Бангладешда рўй берган.

Бугунги кунда Нипахга қарши ҳеч қандай вакцина мавжуд эмас. Касалланишнинг 70 фоизи ўлим билан якун топади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг