Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи янги вирус тарқалди

Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи янги вирус тарқалди

Фото: TRT

Ҳиндистонда яна «Nipah» вируси хавф туғдирмоқда. Май ойи бошидан бери ушбу вирусдан 10 киши ҳалок бўлди. 

Керала вилоятида тарқалган ушбу вирус 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 94 киши карантинга олинган.

Ҳалок бўлганлар орасида вирусни юқтириб олганларни  даволаган Лини Путхуссери исмли ҳамшира ҳам бор.

«Reuters» хабарига кўра вирус Керала вилоятидан ташқари Карнатакада ҳам кузатилган.

«Nipah» вируси кўршапалак ва чўчқалардан ўтгани маълум бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра 1998 йилдан бери бу вирус Малайзия, Бангладеш ва Ҳиндистонда 260 дан зиёд кишининг ёстиғини қуритган.

ЖССТ бу вирусни «Ebola» ва «Zika» каби энг хавфли саккизта касаллик рўйхатига киритди.

Энг ёмони, вирусга қарши ҳануз вакцина ишлаб чиқарилмаган. Вирусга чалинган кишининг аввало иситмаси ошади, қайт қилади. Мутахассислар бу вируснинг одамдан одамга ўтишини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг