Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда сел 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистонда сел 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото:«Haber Turk»

Ҳиндистоннинг шимолий-шарқидаги Ассам штатида кучли жала туфайли сел келиб, 17 кишини ҳаётдан олиб кетган.Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, муссон ёмғирлари туфайли кўплаб шаҳарларда тошқин кузатилган.

Сўнгги 4 кунда Ассам штатида сел 17 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 42,5 минг киши талафот кўрган. Штатда 3292 гектар майдондаги 716 та қишлоқ сув остида қолган. Минглаб кишилар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг