Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда сув тошқинлари 60дан ортиқ кишининг бошига етди

Ҳиндистонда сув тошқинлари 60дан ортиқ кишининг бошига етди

Ҳиндистон шимоли-шарқида жойлашган Ассам ва Магхалая штатларида кучли сув тошқини оқибатида 60дан ортиқ киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда Press trust of India хабар бермоқда.

Тошқинларга мавсумий, лекин жуда кучли муссон ёмғирлари сабаб бўлган – уларнинг зарари 3,1 миллион кишини қамраб олмоқда.

Аниқланган 63 қурбондан ташқари бедарак йўқолганлар орасида ўн нафар бола ҳам бор.

Тўрт мингга яқин қишлоқ тошқин зонасида қолиб кетган. Сел ва кўчкилар натижасида 16 та кўприк бузилиб, маҳаллий йўлларнинг 234 та қисми шикастланган.

Шунингдек, қўшни Бангладешда ҳам сўнгги юз йилда ҳам кузатилмаган сув тошқинлари юз бергани хабар берилган. Натижада 95 минг одам уй-жойидан ажралган, минглаб одамлар ўта оғир аҳволда қолган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг