Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда хавфли вирус 12 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда хавфли вирус 12 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

Фото: «Krasivosti.pro»

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида 12 ёшли бола якшанба куни хавфли Нипах вирусидан вафот этди. NDTV телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришича, яна икки одамда ушбу касаллик аломатлари аниқланган.

Касалликларни назорат қилиш миллий маркази мутахассислари шифокорларга ёрдам бериш мақсадида зудлик билан штатга етиб боришган. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун беморлар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммасини аниқлаш ва уларни карантинга юбориш керак.

Нипах вируси илк бор 1998 йили Малайзияда чўчқа боқувчи фермерлар орасида тарқалганда аниқланган. Сўнгра Осиёда 12 марта касаллик тарқалиши қайд этилди. Вирус нафас йўллари оғир касалликлари, мия яллиғланиши ва юрак-қон томир патологияларини келтириб чиқаради. ЖССТ ўлим даражасини 40-75%гача баҳолаган. Ушбу вирусли касалликка қарши даво ва вакциналар ҳозирча мавжуд эмас.

Кўршапалаклар инфекция ташувчиси ҳисобланади. Бу ерда катта кўршапалакларни учувчи тулки ёки ит деб аташади. Улар ўзлари касалланмайди, лекин сўлак ва сийдик орқали касалликни тарқатишади. Кўршапалаклар мева билан озиқланади, манго, банан, ширин пальма шарбатини ёқтиришади. Улар тегинган меваларга зарарли сўлаклари тушиши мумкин. Шу боис аҳоли тишланган ёки шикастланган меваларни емаслик ҳақида доимо огоҳлантирилади. Керала штатида Нипах вирусининг тарқалиши уч йил олдин қайд этилганди. Ўшанда 17 киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг