Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда хотинини талоқ қилган кишига қамоқ жазоси тайинланади

Ҳиндистонда хотинини талоқ қилган кишига қамоқ жазоси тайинланади

Фото: «bigpicture.ru»

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат бош вазири Нарендр Моди тарафдорлари қаторига кўпроқ аёлларни қўшиш мақсадида хотинини талоқ қилган кишига жиноий иш қўзғатиш бўйича қонунни маъқуллади.

Ўтган йили Ҳиндистон Олий суди мусулмонларга уч бор «талоқ» сўзини айтиб, хотини билан ажрашиш имконини конституцияга тўғри келмайдиган амалиёт деб баҳолаган. Мамлакат адлия вазири Рави Шанкар Прасаднинг таъкидлашича, 22 та мамлакат, жумладан Ҳиндистонга қўшни бўлган Покистон ва Бангладешда ҳам ушбу амалиёт тақиқланган.

«Lenta.ru»нинг ёзишича, ҳукумат қарорни тўлиқ жорий этгач, хотини билан бундай тарзда ажрашганларга товон эвазига озодликка чиқиш тақиқланади ва улар уч йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилинади.

Шу йил август ойида Мустақиллик байрами муносабати билан уюштирилган тадбирда чиқиш қилган Монди аёллар ҳақида сўзлаб, «уларга адолат қилинмагунича тўхтамаслигини» айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг