Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

Ҳиндистонда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистонда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус жарга қулаши оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Times of India» газетасининг ёзишича, воқеа 11 сентябрь куни эрталаб Жагтял округида содир бўлган. 62 киши тоғли довон оша табаррук Кондагат зиёратгоҳига кетаётган бўлган.

Тоғли йўлда ҳайдовчи автобусни бошқара олмай қолган ва автобус юмалаб кетган. Айни пайтда воқеа жойида қутқарув гуруҳи иш олиб боряпти. Ўттиз кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг