Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги сел 23 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистондаги сел 23 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: «Sabah»

Ҳиндистоннинг Ассам штатида кучли жала туфайли сел келиб, 23 кишини ҳаётдан олиб кетган. Бу ҳақда «Sabah» хабар қилмоқда.

Кеча сайтимизда худди шу штатда сел 17 кишининг умрига зомин бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, муссон ёмғирлари туфайли кўплаб шаҳарларда тошқин кузатилаяпти.

Кожикоде шаҳрига қарашли Каринчола қишлоғида сел 5 та уйни ўз комига тортиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Табиий офат Бангладешда ҳам кузатилаяпти. Маулвибазар шаҳрида сел туфайли камида 4 киши ҳалок бўлган, 5 киши бедарак йўқолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг