Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистондаги ёғингарчилик 445 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистондаги ёғингарчилик 445 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: «aa.com»

Ҳиндистонда давом этаётган ёғингарчилик туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Ҳиндистоннинг Керала штатида июнь ойида бошланган муссон ёмғирлари туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг ёстиғини қуритган. Сел сабабли 15 киши бедарак йўқолган, 800 минг киши табиий офатдан жабрланган, 5645 киши эса чодирларга жойлаштирилган.

Одамлар ёмғирнинг тинишини, сув сатҳининг пасайишини ҳамда уйларига тезроқ қайтишни интизорлик билан кутишяпти.

Табиий офат келтирган зарар миқдори 3 миллиард АҚШ доллари экани таҳмин қилинмоқда.

Бу йилги муссон ёмғирлари Ҳиндистоннинг 7 та штатига жуда катта талафон етказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг