Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳондурасда самолёт қулади

Ҳондурасда самолёт қулади

Фото:«Segodnya.ua»

Ҳондурасда шахсий самолётнинг қулаши оқибатида 6 киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

АҚШнинг Техас штатидаги Аустин шаҳридан парвоз қилган шахсий самолёт Тегусигальпа шаҳридаги «Toncontin» аэропортига қўнаётган пайтда қулаган.

Маълумотларга кўра, бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Лекин 6 киши турли даражада жароҳатланган.

Самолётда неча киши бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Тегусигальпа шаҳридаги «Toncontin» аэропорти тоғлар орасида жойлашганлиги сабабли унга қўниш жуда қийин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг