Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккала Корея давлати раҳбарларининг бугун ўтказилиши кутилаётган учрашуви бекор қилинди

Иккала Корея давлати раҳбарларининг бугун ўтказилиши кутилаётган учрашуви бекор қилинди

Фото:«Hurriyet»

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Иннинг бугун ўтказилиши кутилаётган учрашуви бекор қилинибди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Шимолий Кореянинг KCNA (Корея марказий телеграф агентлиги) агентлиги хабарига кўра Жанубий Корея билан АҚШ ўртасида ўтказилган ҳарбий амалиётни провокация дея атаган расмий Пхенян Ким билан АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида шу йил 12 июнда ўтказилиши кутилаётган учрашув ҳам бекор бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

АҚШ ташқи ишлар вазирлиги эса Трамп–Ким учрашувининг бекор бўлиши тўғрисида Шимолий Кореядан бирор-бир маълумот келмагани, Вашингтон учрашувга қизғин тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

АҚШ президенти шу йил март ойида Ким Чен Ин билан учрашишини айтган эди.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео сўнгги бир ойда икки марта Шимолий Кореяга бориб, Ким Чен Ин билан учрашган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг