Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки Корея раҳбарларининг учрашиш санаси маълум бўлди

Икки Корея раҳбарларининг учрашиш санаси маълум бўлди

Фото: «РИА Новости»

Жанубий ва Шимолий Корея президентилари шу йил 18-19 сентябрь кунлари Пхенянда икки томонлама музокаралар ўтказишади, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Кун тартибидаги асосий масала Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантиришдир», – деган  Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Им Чжон Сок.

«Шу пайтгача ядровий қуроллардан воз кечиш Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг кун тартибидаги масаласи эди. Ҳозир бу асосий масала бўлади. Буни ишчи учрашувларда муҳокама қилиб бўлмайди. Муҳокама қилинса ҳам келишувга эришилмайди», – дея таъкидлаган Им Чжон Сок.

Кореялараро саммит 18-19 сентябрь кунлари Шимолий Корея пойтахти Пхенянда бўлиб ўтади. Жанубий Корея президенти Мун Чэ Ин Пхенянга тўғридан-тўғри рейс билан учиб келади. Унга мамлакатдаги йирик компаниялар, жумладан, «Samsung Electronics», «Hyundai Motor Group», «SK Group и LG group» раҳбарлари ҳамроҳлик қилишади.

Саммит арафасида, яъни кеча якшанба куни Пхенянга 93 нафар Жанубий кореялик сиёсатчилар ва журналистлар етиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, Кореялараро дастлабки саммит шу йил 27 апрель куни Пханмунжом қишлоғида ўтказилган эди. Орадан бир ой ўтиб иккинчи саммит бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг