Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

18 ёшли индонезиялик 49 кун уммонда қолиб кетди

18 ёшли индонезиялик 49 кун уммонда қолиб кетди

Фото: «AA.com»

Индонезияда тўлқинлар гирдобига тушиб қолган бола 49 кун мобайнида балиқ тутиб, кун кечирди, дея хабар беради «Haber7.com».

«Jakarta Post» газетасининг хабарига кўра, шу йил 14 июль куни Ғарбий Сулеваси штатига қарашли Гуам шаҳри қирғоқларида балиқ тутаётган болани улкан тўлқинлар ўз гирдобига тортиб, океанга элтиб ташлайди. Орадан 49 кун ўтиб Алди Новел Адиланг исмли 18 ёшли болани йўловчи кемаси қутқариб, оиласи бағрига қайтаради.

«49 кун мобайнида уммон ўртасида балиқ овлашга мўлжалланган тўрлар устида жон сақладим. Олдимдан 10 та кема ўтди. Уларга ўзимни кўрсатиш учун қўлдан келган барча имкониятни ишга солдим, лекин уддалай олмадим», – деган Алди Новел Адиланг.

Адилангнинг бир неча кунгагина етадиган озиқ-овқати бўлган, шу сабабли у балиқ тутиб, кун кечиришга мажбур бўлган. Сувни эса кийими орқали филтрлаган.

Йигитни қутқарган кема Япония сари ҳаракатланаётган бўлган. Ҳозир унинг соғлиғи яхши.

Тахтадан ясалган ва бир киши сиғадиган балиқ тузоқлари Ғарбий Сулеваси штатида кўп қўлланилади. «Ромпонг» номини олган жиҳознинг кураги ҳам, мотори ҳам йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг