Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезия президенти пойтахтни кўчирмоқчи

Индонезия президенти пойтахтни кўчирмоқчи

Жакарта.

Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакат пойтахтини Ява оролидан бошқа жойга кўчирмоқчи. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги Индонезияни ривожлантиришни режалаштириш вазири Бамбанг Броджонегорога асосланиб хабар тарқатди.

«Президент пойтахтни Явадан олиб чиқиб кетмоқчи, бу муҳим қарор», — деди Броджонегоро матбуот анжуманида.

Вазирнинг айтишича, пойтахт учун янги жой ҳозирча танлангани йўқ. Маълум қилишларича, пойтахтни кўчириш ўнлаб  йиллар давом этиши мумкин.

Ўнлаб миллионер-шаҳарлар учун энди Ява ороли торлик қилмоқда, президент Видодонинг «пойтахтни кўчириш» сиёсати замирида улкан Индонезиянинг қолган ҳудудларини ҳам ривожлантириш мақсади ётганини англаш қийин эмас.

Маълумот учун: Ява — жаҳондаги аҳолиси энг кўп орол. Ҳудуди 138,7 минг квадрат километрни ташкил этувчи Явада 145 миллион киши (2015 йилги маълумот), яъни Индонезия аҳолисининг 55 фоизи яшайди. Ява оролида Индонезия пойтахти Жакарта (аҳолиси сони — 10 млн. кишидан ортиқ)дан ташқари, Сурабая, Бандунг, Бекаси, Тангеранг, Депок, Семаранг, Банду сингари аҳолиси миллион кишидан ошувчи йирик шаҳарлар кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг