Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда 40 минг йиллик тош-суратлар топилди

Индонезияда 40 минг йиллик тош-суратлар топилди

Фото: «Korrespondent.net»

Индонезиянинг Шарқий Калимантан оролидаги ғорларда таҳминан 40 минг йиллик тарихга эга тасвирлар топилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Тошларга чизилган суратларда сигирни эслатувчи жонивор тасвирланган. «Nature» журнали маълумотларига кўра, бу дунёдаги илк жонивор тасвирларидан бири бўлиши мумкин.

Шунингдек, қўл кафтининг трафарет сурати ҳам топилган бўлиб, экспертизага кўра, улар 40-52 минг йил аввал яратилган.

Бундан ташқари ғорда рассомчиликнинг бироз кечроқ - 20 минг йил аввалги инсон тасвири акс этган намуналари ҳам сақланиб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг