Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезияга кучли цунами ёпирилди: қурбонлар 384 нафар (видео)

Индонезияга кучли цунами ёпирилди: қурбонлар 384 нафар (видео)

Фото: «Habar7.com»

Индонезиянинг Сулавеси оролида содир бўлган 7,5 балли зилзила ва унинг ортидан кузатилган цунами сабабли ҳалок бўлганлар сони 384 нафарга етди. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда. 350дан зиёд киши яраланган, юзлаб кишилар бедарак йўқолган.

Айтилишича, маҳаллий ҳукумат зилзиладан сўнг цунами хавфини бекор қилган. Аммо кўп ўтмай оролга кучли цунами ёпирилган. Табиий офат содир бўлган ҳудудда электр энергиясида узилишлар рўй берган. Воқеа жойида 1400 нафар қидирув-қутқарув ходими иш олиб боряпти.

Донггала шаҳридан 27 километр шимолий-ғарбда, ернинг 10 километр қаърида юзага келган зилзила туфайли 3 метрли цунами тўлқинлари пайдо бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг