Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Intel» раҳбари истеъфога чиқди

«Intel» раҳбари истеъфога чиқди

АҚШнинг чип ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Intel» компанияси раҳбари Брайан Кржанич истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Intel» компанияси маълумотларига кўра, 58 ёшли Кржанич аввалроқ компанияда ишловчи бир аёл билан ишқий муносабатда бўлган.

Маълумотларга кўра, ишқий муносабат ҳар икки томоннинг розилиги билан бўлган эса-да, бироқ бу «Intel»нинг ички низомига тўғри келмас экан.

Истеъфодан кейин «Intel» акциялари нархи 2,2 фоиз арзонлашди.

Брайан Кржаничнинг ўрнига компания раҳбарининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Роберт Сван вақтинча раҳбар вазифасини бажаришга киришди.

1982 йили «Intel»да муҳандис сифатида иш бошлаган Кржанич 2013 йили компания раҳбари лавозимини эгаллаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг