Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иордания бош вазири истеъфога чиқди

Иордания бош вазири истеъфога чиқди

Фото: Google.com

Иордания бош вазири Ҳоний ал-Мулкий солиқ сиёсатига қарши уюштирилган намойишлар ортидан истеъфога чиқди. Унинг ўрнига Умар ар-Раззоз ҳукуматнинг муваққат раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Аввал молиячи бўлган Умар ар-Раззоз Мулкий ҳукуматида таълим вазири бўлиб ҳам ишлаган.

Солиқ сиёсати туфайли пойтахт Аммон ва бир нечта шаҳарларда олти кундан бери намойишлар ўтказиб келинаётган эди. Юзлаб кишилар Вазирлар маҳкамаси биноси олдида тўпланиб, ҳукуматга қарши юриш қилди.

«The Guardian» нашрининг ёзишича, Иорданиянинг бир нечта шаҳарларида шундай намойишлар уюштирилган.

Аммон  ҳукумати 2016 йили Халқаро валюта фондидан уч йил муддатга 723 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз олган эди.

«The Economist» журналининг маълум қилишича, бу йил Аммон дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рўйхатига киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг