Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқ элчиси: «Курдистон мустақиллиги ҳақидаги гап ўтмишда қолган»

Ироқ элчиси: «Курдистон мустақиллиги ҳақидаги гап ўтмишда қолган»

Фото:«РИА Новости»

Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Мансур Ҳодийнинг маълум қилишича, Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича референдум ўтмишда қолди. Арбилдаги ҳукумат эса Бағдодга тўлиқ мувофиқлаштирилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

«Реферундум ўтмишда қолди. Бу муаммони Бағдодда ҳам, Арбилда ҳам унутдилар. Ушбу минтақада аэропортларнинг ёпилиши вақтинчалик чора эди. Шукурки, биз ҳозир тўғри йўлдан кетмоқдамиз», — деган дипломат.

Маълумки, 2017 йилнинг 25 сентябрь куни Ироқ Курдистони автоном ҳукумати референдум ўтказиб, унда 93 фоиз аҳоли мустақиллик учун овоз берган эди. Аммо расмий Бағдод бу реферундумни тан олмаган.

Референдумдан сўнг Ироқ ҳукумати курд автономиясига бир қатор чекловлар жорий этганди. Улардан бири — мазкур минтақадаги халқаро парвозлар тақиқланди. Бундан ташқари, чегарадан ўтиш ва банк операциялари чеклаб қўйилди. Халқаро парвозларга тақиқ март ойида олиб ташланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг