Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқда 15 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди

Ироқда 15 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди

Фото: «Haber7.com»

«Ироқ ҳаво кучларига қарашли ҳарбий самолётлар Диёла шаҳрининг шимолий-ғарбида 15 нафар ИШИД жангарисини йўқ қилди», – дея баёнот берган Диёла полицияси капитани Ҳабиб аш-Шамморий. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.

Диёра шаҳрида бир гуруҳ террорчилар қўпорувчилик ҳаракати уюштиришмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар полиция ходимларига етиб келган. Уларга қарши дарҳол ҳаво ҳужуми уюштирилган.

Ҳужумда ИШИД жангариларига тегишли 3та ҳарбий транспорт воситаси йўқ қилинган.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий 2017 йил декабрь ойида террорчи гуруҳ ИШИД тугатилганини маълум қилган эди. Бироқ ҳануз Ироқда террорчи гуруҳнинг айрим гумашталари вақти-вақти билан қўпорувчилик ҳаракатларини уюштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг