Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Ироқда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Фото:«AP»

Бугун, 12 май куни Ироқда мамлакат ИШИД террорчилик ташкилотидан бутунлай халос этилганидан сўнг илк бора парламент сайлови бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бераяпти.

Ироқда охирги марта 4 йил аввал сайлов бўлиб ўтганди.

Олий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 36 миллионлик аҳолидан 24 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Жами 7000 номзод парламентдаги 329 та депутатлик ўрни учун кураш олиб боради. Сайлов пойгасида 29 та сайлов блоки ва 200 тача сиёсий партия қатнашиши маълум қилинган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг